Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

“Samsung” компанияси “Apple”га 290 миллион доллар тўлайди


АҚШ суди "Samsung” компанияси томонидан "Apple” патентларини бузганлик тўғрисидаги ўтган йилги қарорга берилган шикоятни кўриб чиқди ва жарима миқдорини 290 миллион долларгача камайтирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Калифорния суди "Apple” компаниясининг смартфонлар билан боғлиқ олтита патентини тузганлиги учун "Samsung” компаниясини 1,05 миллиард долларга жаримага тортганди. "Samsung” компаниясида ушбу жарима миқдори "Apple” томонидан таклиф этилган формула бўйича ҳисоблангани боис нотўғри деб қайд этилди. Шу билан бирга, "Samsung” ушбу патентларнинг моҳиятига қўшилмади. Унинг таъкидлашича, "Apple” қурилмаларнинг конкрет характеристикаларини эмас, балки дизайнини патентлаштирган, бу эса патент қонунчилигига зиддир. 

Натижада, "Samsung” юристлари Корея компанияси томонидан баъзи бир бузилишлар бўлганини, бироқ улар 52 миллион долларга баҳоланишини тан олди. Бу эса суд томонидан белгиланган жаримадан 930 миллионга кам. 

Ҳозир бошқа бирмаслаҳатчилар коллегияси ўтган йилги қарорни бироз текислашга ҳаракат қилиб,
тўлов миқдорини "Apple” фойдасига 290 миллион долларгача қисқартирди. Улар янги ҳукмдан "йўқотилган фойда” тушунчасини ва бошқа юқори эҳтимолликдаги кўрсаткичларни чиқариб ташлади.    

Суд мажлиси якунлари бўйича маслаҳатчилар "Samsung” ўз айбсизлигини исботлаш учун кўпроқ далилларни тақдим этганида, тўловлар миқдорини янада кўпроқ камайтириши мумкинлигини билдирди.

Manba:darakchi.uz



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 5388 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Samsung, Apple
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 03:14
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное