Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Instagram энг тезкор ўсаётган ижтимоий тармоқ деб топилди


Instagram фотосервиси энг тезкорлик билан ривожланаётган ижтимоий тармоқ деб топилди. Бу ҳақда 21 январ куни Global Web Index статистикаси маълум қилиди.

Instagram фаол фойдаланувчилари сони сўнгги икки чораги натижаларига кўра 23 фоизга ўсди. Иккинчи поғонани Reddit сайти эгаллади. Қолган ижтимоий тармоқларида сезиларли ўсиш кузатилмаган. Хусусан, Twitter микроблоглар хизмати атига икки фоизга ўсган. YouTube, Facebook, «ВКонтакте» ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқларида пасайиш кузатилган. Ўртача ҳар бир ижтимоий тармоқ 2013 йилнинг ярмида уч фоиз фойдаланувчини йўқотган. 

Global Web Index статистикасини тузишда 32 мамлакатда яшовчи 170 минг интернет фойдаланувчиларнинг фикрлари инобатга олинган.

Global Web Index 2012 йилнинг иккинчи ярми якунлари ҳисоботида Instagram умуман бўлмаган. Ўша даврда энг тезкор ривожланаётган ижтимоий тармоқ деб, 40 фоиз фойдаланувчига кўпайган Twitter топилган. Facebook, Google+ ва «ВКонтакте» 20 фоиз ўсиш суратини кўрсатган.



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 3101 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Instagram
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
samiya Bo'lishi mumkun
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:04
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное