Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Mukofotlar muborak!
 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин: 
 
“Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”

Тошмуродов Маҳамадёр Эргашевич - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори 
 
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”

Азизов Мирзажон Мамажонович - Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри актёри 

Алимов Самандар Чориевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти 

Усмонов Рамиз Бекназарович - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти 
 
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси”

Умиров Расул Қараевич - Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги “Қудрат” фермер хўжалиги ишчиси, бахши 
 
“Ўзбекистон Республикаси халқ устаси”

Иноғомов Ҳакимжон Ёқубович - “Устазода” халқ санъати усталари корхонаси ганчкор устаси 
 
“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”

Холиқова Одинахон Носировна - Фарғона вилояти Қува туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси 
 
“Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи”

Эрматов Машраб Эргашевич - Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, ҳофиз 
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”

Абдуллаева Раиса Ураимовна - Жиззах вилоят мусиқали драма театри актёри 

Галахов Олег Викторович - Ўзбекистон академик рус драма театри актёри 

Давлатова Олеся Владимировна - “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси артисти 

Жўраева Ёқутхон Маъмуровна - Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёри 

Қобилова Зиёда Ўткировна - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси 

Мўминова Зулхумор Анорқуловна - “Ўзбекфильм” киностудияси актёри 

Назарова Нгархан Кеунимжаевна - “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли балет артисти 
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”

Жуллиева Дилором Нурмаматовна - Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси 

Курбанбаева Зейнеп Хожабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Тахиатош энергетика касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси 

Солижонов Йўлдошхўжа - Фарғона давлат университети профессори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси 

Султонов Нурали Шодмонович - Қашқадарё вилояти “Насаф” футбол мактаби катта мураббийи 

Тешабоева Одинахон Дилмуродовна - Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси 
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”

Есмурзаев Базарбай Кенгесбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси “Қорақалпоғистон” телеканали “Хабар” муҳарририяти шарҳловчиси 

Отабоев Аҳмад - “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бўлим мудири 

Рўзиев Шерзод Ташкентович - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” телерадиоканали “Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий дастурлар” муҳарририяти бош муҳаррири 
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”

Авазхўжаев Анвар Ҳожимуродович - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси телеоператори 

Бегимқулова Замира Латифовна - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбектелефильм” студияси саҳналаштирувчи режиссёри 

Музаффарова Саодат Ҳайдаровна - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти вокал кафедраси ўқитувчиси 

Насимов Ҳилол Тўлқинович - “Ўзбекфильм” киностудияси постановкачи-режиссёри 

Раҳимжонов Нўъмон Каримович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос 
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”

Ососков Александр Владимирович - Республика онкология илмий маркази таркибидаги Республика рентген-радиология маркази мудири 

Йўлдошев Набижон Пиримович - Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлими мудири 
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

Ибрагимов Қаҳрамон Сулаймонович - Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг юнон-рум кураши бўйича мураббийи 

Ҳалимов Латиф Юсуфович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи 

Умаров Фахриддин Жабборович - Тошкент шаҳар 25-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг таэквондо бўйича мураббийи 
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”

Бойқўзиев Жасур Тавбоевич - Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси 

Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули - Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси 
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”

Йўлдошева Раъно Болтаевна - Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси 

Каримов Раҳматулла Тошбоевич - Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси 

Мирзаҳамдамова Гавҳаржон Мирзаакрамовна - Наманган вилояти Косонсой педагогика коллежининг махсус фан ўқитувчиси 
 
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Абдуқодирова Саломат Маҳкамовна - Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси 

Ашуров Ҳотам Баҳронович - ЎзФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори 

Эгамбердиев Қурбон - Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси 

Искандарова Раъно Ибодуллаевна - Хоразм вилояти Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси “Ғалаба” қишлоқ врачлик пункти мудири 

Қобилов Насрулла Қўчқорович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти 

Миршарипов Ҳабибулло Йўлдошевич - Фарғона вилояти Фарғона транспорт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси 

Ортиқбоев Аминбой Ўрозбоевич - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича мухбири 

Содиқов Абдувоҳид - Тошкент вилояти силга қарши кураш диспансери бош шифокори – вилоят бош фтизиатри 

Туламетов Баҳодир Аҳмедович - “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош муҳандиси ўринбосари 

Ҳошимов Шуҳрат Хуршидович - Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия маркази бош шифокори 

Ҳайдаров Меҳриддин Икромович - Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси 

Шоқодиров Рустам Исрофилович - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Тошкент телемаркази гуруҳ бошлиғи 

Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ишига қўшган катта ҳиссаси ҳамда ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, соғлом турмуш тарзи тамойиллари руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин: 
 
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Отабоев Алимжон Жуманазарович - Республика қўғирчоқ театри актёри 

Кутлимуратова Феруза Калбаевна - Нукус “Она ва бола скрининги” маркази бўлим мудири, генетик-шифокор 

Маманазаров Қурбон Мамаражабович - Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлими мудири 

Нурова Зайнаб Эргашевна - Бухоро вилояти Пешку тумани тиббиёт бирлашмаси чақалоқлар бўлими катта ҳамшираси 

Эминов Баҳодир Жўраевич - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали болалар реанимацияси бўлими мудири 
 
“Дўстлик” ордени билан

Алимбеков Адҳамбек Камолович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими масъул котиби 

Ахимбетова Гулбахар Канатбаевна - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали ўқитувчиси 

Жумаев Шариф Каримович - Сирдарё вилоят мусиқали драма театри актёри 

Каримова Севар Абдулазизовна - Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мураббийи 

Мамедов Мобил Якуб ўғли - Республика озарбайжон миллий-маданий маркази раиси 

Маҳмудова Ҳикоят - “Мозийдан садо” журнали бўлим муҳаррири 

Насриддинов Алишер Шоасилевич - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом 

Низомиддинов Ҳайитали Маматқулович - Республика сатира театри актёри 

Сетян Мартин Вараздатович - Республика арман миллий-маданий маркази раиси 

Тангриев Лазиз Хушбоқович - Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори 

Туркина Анна Владимировна - Ўзбекистон миллий симфоник, камер ва халқ чолғулари оркестрлари жамоалари бирлашмасининг Давлат хор капелласи бадиий раҳбари 

Умаров Баҳодир Зокирович - “Маънавият” нашриёти бош муҳаррири 

Умарова Бактигул Сериковна - Навоий вилояти Конимех туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси 

Ўринов Эсонбой - “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бошқарма бошлиғи 

Халмурзаев Альберт Шарифович - Ўзбекистон Ёшлар театри актёри 

Шокин Дмитрий Александрович - Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси 

Юнусов Салават Идрисович - “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси ижодий гуруҳ бошлиғи 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:
 
“Шуҳрат” медали билан

Абдувоитова Гулчеҳра Имонқуловна - Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси 

Абдураҳмонов Бекзод Маҳамаджонович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси 

Акрамхўжаева Феруза Ғанихўжаевна - Ўзбекистон давлат табиат музейи табиатшунослик бўлими катта илмий ходими 

Алиева Дилдорхон Юнусовна - “Жаҳон адабиёти” журнали катта корректори 

Алимова Сабоҳат Зарифовна - Сурхондарё вилояти Термиз санъат коллежи халқ чолғулари кафедраси ўқитувчиси 

Алланазарова Қизларгул Толибоевна - Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл тумани тиббиёт бирлашмаси “Алтинкўл” қишлоқ врачлик пункти мудири 

Алланбаев Рудакий Оринбаевич - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти вокал кафедраси катта ўқитувчиси 

Аҳмадалиева Гулноз Икрамовна - Олимпия шон-шуҳрати музейи бош муҳофизи 

Очилова Манзура Шералиевна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги академик лицей математика фани ўқитувчиси 

Бобоёров Абдунаби - “Куч – адолатда” газетасининг Қашқадарё вилояти бўйича мухбири 

Воронина Екатерина Александровна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси 

Галактионов Валерий Владимирович - “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси артисти 

Ерходжаев Нажмиддин Сирожиддинович - Тошкент шаҳар 5-сонли болалар клиник шифохонаси реанимация бўлими мудири 

Жуманиёзова Раъно - Республика Маънавият тарғибот маркази Булоқбоши тумани бўлими тарғиботчиси 

Зарипова Меҳрибон Абдураҳмоновна - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпанияси катта муҳаррири 

Зиёддинов Шавкат Нажмиддинович - Республика Маънавият тарғибот маркази Қўшработ тумани бўлими тарғиботчиси 

Ибрагимова Малоҳат Воҳитовна - “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи катта корректори 

Исамединова Юлдузой Ибражановна - Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 5-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори 

Кабиров Саидкарим Алимович - “Истиқлол” санъат саройи директори ўринбосари 

Каллиев Абатбай Нагметуллаевич - Нукус маданият ва санъат коллежи ўқитувчиси 
Қурбонов Сойиб Ражабович - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси 

Латипов Жасурбек Мадаминжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси 

Мавлонов Саидмухтор Мақсудович - ЎзФА Биоорганик кимё институти лаборатория мудири 

Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси 

Мирпайзиев Мирбахтиёр Содиқович - “Ўзбекистон овози” газетаси мухбири 

Муродова Ҳамро Бадаловна - Қашқадарё вилояти “Чироқчи чироқлари” фольклор-этнографик халқ ансамбли хонандаси 

Ниёзова Нилуфархон Абдулҳамидовна - “Камолот” ЁИҲ Наманган вилояти Кенгаши “Камолот” газетаси муҳаррири 

Нўъмонов Исмоил Эргашевич - Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири 

Омонова Нодира Ўрозовна - Қашқадарё вилояти Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси “Баландчайла” қишлоқ врачлик пункти мудири 

Отенов Толеген - ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти Ботаника боғи директори 

Пўлатова Зуҳра Давроновна - Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси етакчи муҳаррири 

Ражапов Анвар Жумабоевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси бош шифокори 

Раҳматов Асқарали Эшмўминович - Сурхондарё вилояти Олтинсой ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси 

Рўзиқулов Фахриддин Бозорович - Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармаси назорат бўлими бош санъатшунос-назоратчиси 

Рўзметова Турсуной Абдушариповна - Навоий санъат ва маданият коллежи махсус фан ўқитувчиси 

Садирова Дилдор Ҳошимовна - Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси 

Саъдуллаев Аллазар - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими аъзоси, кулол 

Сайдивалиев Пўлат Собитович - “Ватанпарвар” газетаси адабий ходими 

Сапаев Сапармат Абдуллаевич - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Спорт” телерадиоканали “Хабарлар” муҳарририяти бош муҳаррири 

Саттиева Гулбаҳор Қодировна - Андижон тиббиёт коллежининг махсус фан ўқитувчиси 

Синдоров Анноқул Мийлиевич - Самарқанд вилояти Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси “Шована” қишлоқ врачлик пункти мудири 

Султонова Зулфия Султоновна - Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали кафедра мудири 

Сўфиев Абдусамат Махсудович - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилоят телерадиокомпанияси гуруҳ раҳбари 

Тангирова Гулбаҳор Эшматовна - “Сурхон тонги” – “Заря Сурхана” газеталари бош муҳаррири 

Ташматова Азатгул Раҳимовна - Ўзбекистон давлат консерваторияси “Миллий чолғу” илмий-ишлаб чиқариш экспериментал лабораторияси директори, доцент 

Тешабоев Қаҳрамон Рашидович - “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи чоп этиш цехининг қоғоз кесиш машинаси машинисти 

Толипов Шуҳрат Маннопович - Ўзбекистон миллий симфоник, камер ва халқ чолғулари оркестрлари жамоалари бирлашмаси артисти 

Тошев Даврон Бўронович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом 

Трошина Виктория Юрьевна - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом 

Узоқова Санобар Тиркашовна - Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси “Кавардон” қишлоқ врачлик пункти мудири 

Фозилов Зулфиқор Ҳусанович - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмаси “Боғбон” қишлоқ врачлик пункти умумий амалиёт шифокори 

Хаметова Камила Тахировна - “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси артисти 

Ҳамидов Юсуфжон Воҳидович - “Халқ сўзи” газетаси масъул котиби 

Хўжамбердиева Замирахон - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира 

Ҳожиев Хайрулла Ғуломқодирович - Тошкент вилояти Зангиота агросервис касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси 

Худойқулова Муқаддас Тожиқуловна - Сирдарё вилояти Гулистон тумани тиббиёт бирлашмаси “Боёвут” қишлоқ врачлик пункти дояси 

Ҳусанов Мирабзал Зоирович - Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзоси 

Хушвақов Луқмон - 1-сонли Республика клиник шифохонаси хирургия бўлими мудири 


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3288 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Muborak, Mukofotlar, Mukofotlar muborak
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Dilso'z пишет: | 28.08.2015 | 20:07 #2 Страница с комментарием
omina1710 Prizident mukofoti bo'lsa zo'rki
Like | 0
998942327464 Hammasiga omad
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:24
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное