Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

O‘zbekistonlik taniqli jurnalistlardan biri olamdan o‘tdi

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Фан ва техника тарихи соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Рубен Акопович Сафаров 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.  
 
Р.Сафаров 1930 йилда Андижон шаҳрида туғилди. 1953 йили Москва юридик институтини тугатди. 1963 йилда номзодлик, 1982 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди. 

Ўзининг 60 йилдан ортиқ меҳнат фаолияти давомида Р.Сафаров Андижон вилояти адлия бошқармаси ревизори, “Андижанская правда” газетаси муҳаррири, Давлат матбуот қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, “Правда Востока” газетаси бош муҳаррири лавозимларида самарали меҳнат қилди. Юртимизда тарих ҳамда журналистика соҳасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшди. 

Р.Сафаровнинг ушбу йўналишдаги бир қанча рисола ва мақолалари кенг жамоатчиликка яхши маълум.
 
Жонкуяр ва меҳрибон инсон сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган. Унинг раҳбарлигида бир қатор фан докторлари ва фан номзодлари тайёрланган.
 
Академик Р.Сафаровнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, “Шуҳрат” медали билан мукофотланган эди.

Моҳир ташкилотчи, камтарин инсон Рубен Сафаровнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади. 
 
И.Каримов, Н.Йўлдошев, Н.Исмоилов, 
Ш.Мирзиёев, Ш.Солиҳов


Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 12246 | Рейтинг: 0| Рейтинг: jurnalist, olamdan o‘tdi
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:48
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное