Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

Temir Osiyoga Uylandi [Voqealar Rivoji]

Темирнинг жиноят қилмагани маълум бўлади ва у вақт йўқотмасдан Осиё билан турмуш қуриш ҳаракатларини бошлаб юборади.

Темирнинг нияти соддагина тўй қилиш эди, аммо Жамол оға ўз васиятида Осиё учун дилларга достон бўладиган дабдабали тўй қилишни айтиб кетган.

Наримон ҳануз бир қарорга келолмайди. У Суҳайлонинг совчиликка келишига қарши чиқади. Суҳайло ҳам Наримоннинг уйига совчиликка боришдан бош тортади. Бу муаммони Карим ва Дафна ҳал қилишга киришишади.

Али қандай қилиб бўлмасин тўйни тўхтатиш пайига тушади. У жиноятда ишлатилган қуролни топишга эришади.

Тўй оқшоми Осиё кутганидан ҳам тезроқ фурсатга белгиланади. Тўйни қай кўринишда ўтказиш борасида фикрлар бир жойдан чиқмаслиги оилалар орасида келишмовчиликни келтириб чиқаради. Наримон раҳматли отасининг васиятига кўра дабдабали тўй ўтказиш фикрида эди.

Ғолиб Зайнабнинг изига тушганини Темир билиб қолади. У Карим билан Истанбулга кетишга мажбур бўлади.

Осиёнинг хино оқшоми бўлаётган бир пайтда Темир Ғолиб масаласи билан машғул бўлади.

Бу пайтда Али Темирни қамоққа тушириш учун тузоқ ҳозирлайди.

Ниҳоят кутилган кун келади. Карнай-сурнайлар садоси остида Темир ва Осиё никоҳ тўйи дастурхони ёнига ўтиришади. Эҳсонбейнинг қувончи чексиз.

Полицияга қилинган қўнғироқдан сўнг полициячилар Темирни тўй бўлиб турган жойдан олиб кетишади. Эҳсонбейнинг саломатлиги ёмонлашади, бутун оила карахт аҳволда қолади.

Жиноятда ишлатилган қурол Темирнинг уйидан топилади.

Арслоннинг жиноят бўлиб ўтган тун билан боғлиқ айтган гаплари Осиёнинг фикрларини остин-устин қилади. У Темир билан гаплашиб олиш учун қамоқхонага йўл олади.

Эҳсонбейнинг Темирни қутқариш учун бошлаган ҳаракатлари Суҳайло билан муносабатларининг яхши томонга ўзгаришига сабабчи бўлади.

Карим билан Дафнанинг муносабатлари ҳам чигаллаша бошлайди.

Али ўзининг Осиё учун бўлган курашда ғолиб чиққанлигини эълон қилиб, хурсанд бўлади.



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 5461 | Рейтинг: 6| Рейтинг: asi, Osiyo, Temir Osiyoga Uylandi
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:55
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное