Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

“Осиё”: Суҳайло ўзини дарёга ташлайди [Voqealar rivoji]

 

Темир Осиёга янги от совға қилади. Осиё эса Темирни туйғуларини сўз орқали ифода қилишини ҳаяжонла кута бошлайди. Аммо Темирга муҳаббатини изҳор қилиш осон кечмайди. Бу борада ҳар қадам ташлаганда бир тўсиққа дуч келади. 

Наримон ва Эҳсон ҳадя қилинган отни кўриб, Темир ва Осиё орасидаги муносабатни сезишади. Наримон бунидан хабар топиши билан жаҳл отига минади.

Эҳсон бир томондан қизи учун хурсанд бўлса, иккинчи томондан Суҳайло билан яна бир бор тўқнаш келишдан хафа.

Арслон билан Эҳсон орасидаги совуқчилик юмшай бошлайди, аксинча Суҳайло ва Арслон ўртасида ўзаро келишмовчиликлар бошланади.

Ўзини жуда ёлғиз ҳис қила бошлаган Суҳайло барча аламини Темирдан олади, бу ҳамла Темир ва Осиё муносабатларига ҳам таъсир қилмасдан қолмайди.

Суҳайло ўзини дарёга ташлайди, Оси дарёсида оқиб бораётган Суҳайлони Темир кўриб қолади, Темирнинг кўз олдидан ўтмишдаги фожиалар кечади.

Темир Суҳайлони ёлғиз қолишида ўзини айбдор, деб билади. Нима бўлса ҳам уни ёлғиз қўймаслик учун оиласини қайтадан бир жойга тўплашга қарор қилади. Ўз навбатида у яна Осиёда узоқлаша бошлайди.

Темир оиласи ва Осиё орасида аросатда қолади.

Темирдан кутилган яқинликни кўрмаган Осиё қаршисига кутилмаган бир инсон чиқади. Шаҳарга келган янги тадбиркор Темир билан муносабатларига жиддий таъсир кўрсатади.

Осиё Темирнинг тўсатдан ўзидан узоқлашганини сабабини билмай уни кутишдан воз кечади.

Али исмли тадбиркор Осиёни бир кўришда ёқтириб қолади. Эҳсоннинг унга қилган таклифи баҳонасида у Осиё билан учрашиш имконини топади.

Темир, Али ва Осиё иш билан боғлиқ масалада сафарга чиқишади. Темир Осиёни Алидан рашк қила бошлайди.


 



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 3529 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 5| Рейтинг: Osiyo
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Jonatan_uz ESKI MALUMOTLAR EKAN MAYLI SHUNISIGAYAM RAXMAT
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:19
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное