Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Ўзбекистонда 1 октябрдан иссиқ сувнинг нархи ошади

2014 йилнинг 1 октябридан эътиборан Ўзбекистон пойтахти аҳолиси шунингдек ташкилотлар учун марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи 7 фоизга ошади. 

Тарифларнинг ошиши ёқилғи ва материалларнинг қимматлашиши билан боғлиқ, дея хабарберади Gazeta.uz нашри. Марказий иситиш учун пойтахтда бир ойлик тариф нархи турар жойнинг бир квадрат метри учун ҳозирги 787,95 сўмдан 844,67 сўмгача ошади.
 
Иссиқ сув учун янги тариф ҳисоблагич бўлмаган тақдирда киши бошига 10570,54 сўмни (ҳозир 9860,67 сўм) ва ҳисоблагич билан бир кубометр учун 2706,76 сўмни (дамда 2524,99 сўм) ташкил этади.
Умумий ётоқхоналарда истиқомат қилувчилар бир киши учун 7863,46 сўм (айни дамда 7335,38 сўм) тўлашлари лозим бўлади.
Ташкилот ва корхоналар учун иссиқлик энергияси улгуржи тарифи бир Гкал учун ҚҚСсиз 47 487 сўм (айни дамда 44 298 сўм) ҚҚС билан эса бир Гкал учун 56 984,4 сўм (айни дамда 53 157,6 сўм)дан иборат.
Иссиқ ва совуқ сув учун тўлов ҳисоблагичи бўлмаган аҳолига иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун белгиланган тарифларга 1,5 коэффициентини қўллаш орқали амалга оширилади.

«Сувсоз» корхонаси 1 октябрдан Тошкент аҳолиси учун совуқ сув таъминоти хизмати янги тарифлар бўйича ҳисобланиши ҳақида маълум қилган.
Қайд қилиб ўтиш жоиз, иссиқ ва совуқ сув нархлари бундан аввал 1 апрелда ошган эди.


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2704 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: иссиқ сув, Ўзбекистон, SUV
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Mikki Xmmmmmmm
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:19
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное