Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Ko'sem - Serial fon (Turk serial)
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Osiyo-Soundtreck
. Qo'rqmas - soundtreck 3
. Ishq Jodusi - Enticing Trick
. Tabib-Sara hi kiyo (soundtreck koreya)
. Kuz ertagi-Piano [soundtreck]
. Qalbim Chechagi-soundtreck2
. Kelin - Soundtreck (Hind serial)
. Lola - NEGA [soundtreck JODUGAR]
. Vorislar - Some Other Day (serial korea)
. Pazanda - Did You Forget (Soundtrack)
. Qirol va Kanizak - Soundtreck
. Oppog'oy Zamonaviy talqinda-Белоснежка.2012 (soundtreck)
. Ziyoda-Super Qaynona [soundtreck]
Главная » Файлы » FIKR MULOXAZA

Boy bo‘lmoqchimisiz? Buning yo‘llari bor....

Кўпроқ пул топишни ким истамайди, дейсиз. Бу ҳақда инсоният пулга эҳтиёжи туғилган даврлардан бошлаб изланади. Омадга эришиш учун эса ҳар доим ҳам сармоя эмас, ижодкорлик, жасорат ва тасаввур керак...


Аммо бунда қандай амалий ишлар қилиш ва қайси йўл билан пул топиш ҳар бир одамнинг олдида турган муҳим масала бўлиши табиий.

"ТАДБИРКОРЛИК – ИМКОНСИЗ” ЭМАС

Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, давлатимиз томонидан бизга яратилган имкониятлардан фойдаланишда аксарият ҳолларда бехабар қолмоқдамиз. Бу имкониятлардан фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиб, нафақат ўзига, балки бошқалар учун ҳам фойда бераётган тадбиркорлар ҳам бизнинг орамиздан чиқаётганини айтиб ўтиш жоиз. Бизнесимизни ташкиллаштиришда олдимиздаги асосий тўсиқ, бу аввало – ўз билимсизлигимиз ва ишончсизлигимиздир. Чунки баъзи ватандошларимиз онгида хусусий мулк, тадбиркорлик ва тижорат каби тушунчалар мураккаб ва катта бойликка эга бўлган одамларгина шуғулланиши мумкин бўлган фаолиятдек шаклланиб қолган. Шунинг учун ҳам ёшларимизнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишларини аввало оиладаги муҳит ва бу соҳага нисбатан шаклланган нотўғри тушунча сўндириб қўймоқда. Гўёки тадбиркорлик – имконсиз, ҳар хил тўсиқларга тўла, турли текширувлар гирдобида қоладиган фаолият каби. Аслида қандай имкониятлар яратилганлигини билиш, эшитиш ва амалга ошириш улар учун ҳаводаги гапдек гўё.

БИЗНЕСГА БИРИНЧИ ҚАДАМ

Яқинда «ELMADAD» ташкилоти томонидан «Бизнес бошлаш учун 202 лойиҳа» китоб тайёрланди. Ўз фаолиятини юритишни хоҳлаганлар ушбу китобдаги 202 та лойиҳалардан фойдаланиб, бизнес оламига қадам қўйишлари мумкин бўлади. Лойиҳаларни тайёрлашда соҳанинг ўзига хос янгиликлари ва кўпчилик учун номаълум бўлган маълумотлардан фойдаланилган.

Иш қидираётганлар, битирувчилар, ўз фарзандининг келажаги ҳақида қайғураётган ота-оналар, бизнесини янада ривожлантириш истагидаги тадбиркорлар, тадбиркорликни кенг ёйиш ҳаракатидаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва иш ўрнини ташкиллаштиришни режалаштирган мутасадди ташкилот раҳбарлари ушбу китобдан хабардор бўлиб, ундаги маълумотлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишлари мумкин.

ОДДИЙ ТАОМДАН МУРАККАБ БИЗНЕС ЛОЙИҲАЛАРГАЧА

Китобнинг кириш қисмида тараққиётнинг Ўзбек модели тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишдаги босқичлар, elmadad.uz сайти ва реклама турлари ҳақида тўхталиб ўтилган.

Асосий қисмда бугунги кунда долзарб ва жуда керакли мавзу - бизнес бошлаш учун лойиҳалар келтирилган. Унда оддий таом тайёрлаб сотишдан тортиб мураккаб бизнес лойиҳаларгача тақдим қилинган. Юртимиздаги ҳар бир инсоннинг истаган йўналиши бўйича ўзига керакли маълумотларни лойиҳалар орасидан топа олади.

Китоб аудиторияси 9-синфни битирган ўқувчидан бошлаб катта ёшда бўлган кишиларни қамраб олади.

МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИНГ!

Ушбу китоб орқали қуйидаги муаммоларни ҳал қилишингизга ишонамиз:


Китобдаги лойиҳалар банклардан кредит олишингизда ўз хизматини кўрсатиши;

Фирмангизни Давлат рўйхатидан ўтказишда сиз учун қулай босқичлар;

Оилавий тадбиркорликда қўл келадиган бизнес ҳақидаги ноёб маълумотлар;

Сиз ёқтирган бизнес лойиҳа ёрдамида грант олиш имконияти;

Чет элга пул топиш мақсадида кетиб, аянчли ҳолатга тушмаслик учун оиласи бағрида ўз бизнесини ташкиллаштириш;

Бошланғич маблағсиз бизнес учун ғоялар;

Коллеж битирувчилари ўз дўстлари билан ҳамкорликда эгаллаган касблари асосида бизнес танлаб ёш тадбиркорлар сафига қўшиш.


Сарвар Сафаров
Манба: Darakchi.uz



Категория: FIKR MULOXAZA
Просмотров: 12209 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Pul, boy
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Million757 sotuvga chiqdimi bu kitob
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 09:15
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное