Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

“Гўшт бозори”даги тортишувлар сабаби нимада?

Гўшт ёки гўштли озиқ-овқатлар истеъмоли аҳолининг кундалик эҳтиёжлари сирасига киради. Сўнгги йилларда халқаро миқёсда «озиқ-овқат хавфсизлиги», деган ибора бот-бот қўлланилмоқда. Бунинг албатта, ўзига хос сабаблари кўп. Шундай экан, бозорга борсангиз, ҳар бир маҳсулотни харид қилишда сиздан алоҳида диққат ва эътибор талаб этилади. Қуйида сифатли гўштни қандай танлаш мумкинлиги ҳақида айрим тавсияларни бердик...
Статистик маълумотларга кўра...
Сўнгги уч йил ичида республикамизда ички истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан бойитиш мақсадида 540 дан зиёд янги корхона ишга туширилди, янги маҳсулотларнинг 152 та турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Уларнинг 169 таси гўшт маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Мамлакатимизда йилига 1 миллион 600 минг тонна тирик вазнда гўшт етиштирилади.
ТОРТИШУВЛАР САБАБИ НИМАДА?
Бозор расталарида, замонавий супермаркетларда мол, қўй, барра, от, товуқ гўшти тур-турига қараб терилган. Нархи эса молнинг семиз-ориқлиги, гўштнинг янгилиги билан фарқ қилади. Харидор гўштнинг сифати, сақланиши, озодалиги ва нархига қараб олаверади. Лекин шундай бўлса-да, гўшт расталарида сотувчи ва харидор ўртасидаги тортишувларга ҳам тез-тез гувоҳ бўламиз. Хўш, бундай келишмовчиликларнинг сабаби нимада? 
Азиза Маматова, харидор: - Гўшт сотиб олаётганда мени кўпинча айрим сотувчиларнинг ҳаддан ортиқча суяк қўшиб бериши норози қилади. Айрим жойларда эса, ҳеч қандай гигиена қоидаларига жавоб бермайдиган ҳолатларда гўшт сотилаётганининг гувоҳи бўламан. Бунинг сабабини сўраб, сотилаётган гўштнинг сифатига кафолат бор ёки йўқлигини ҳам билолмайсиз...
АСЛИДА ГЎШТГА ҚАНЧА СУЯК ҚЎШИЛАДИ?
Акмал Самадов, қассоб: -
Албатта, ҳар бир сотувчи гўшт сотаётганида ҳар томонни ҳисобга олмаса бўлмайди. Гўшт суяксиз бўлмаганидек, унга қилинадиган сарф-харажатда ҳам бу гўшти, бу суяги деб ажратолмайсиз. Шу боис, фақат лаҳм гўштни бироз қимматроқ нархда сотиб олишингиз мумкин. Одатга кўра, 1 килограмм гўштга шу аъзонинг иликли суягидан ёки ёғидан инсофи бор сотувчи 200 грамм суяк қўшиб берса, кифоя қилади. Ундан ортиқча ва бошқа молнинг суягини қўшишга ҳаққи йўқ. Қўшиб бериладиган суякка тоғай, курак, тиззадан пастки суяклар кирмайди.
ГЎШТНИНГ СИФАТИ ҚАНДАЙ?
Гўшт маҳсулотлари ҳар куни эрталаб сотувга олиб чиқишдан олдин лаборатория таҳлилидан ўтказилади ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ўз хулосасини беради. Ана шу хулоса харидорлар учун кўрсатиб қўйилган бўлиши шарт. Агар бир кун олдинги гўштдан сотилмай қолгани бўлса, кейинги куни яна кўрикдан ўтказилиб, лаборатория хулосаси берилгачгина сотувга чиқаришга рухсат этилади. Бозордаги лабораториялар фақат бозор ичида сотиладиган гўштнинг сифатига кафолат беради.
Гигиена қоидаларидан келиб чиқиб, гўшт маҳсулотларининг сифатини аниқлаш учун қўл билан ушлаб кўришга рухсат берилмайди. Агар, сизда бозорларда сотилаётган гўштнинг сифатига шубҳа туғилса албатта, унга берилган ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг хулосасини сўранг. Агар йўқ бўлган тақдирда, истеъмолчи гўштни лабораторияга экспертизага олиб келиб, унинг хулосасини билишга, гўштни харид қилган жойга бориб, истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқини талаб қилишга ҳақли.
ГЎШТ ХАРИД ҚИЛАЁТГАНИНГИЗДА...
Мутахассисларнинг фикрича, энг аввало, унинг рангига эътибор қаратиш лозим. Тиниқ қизил рангда, ёғи, суяклари оппоқ, тарам-та­рам чизиқлари бироз каттароқ, кўриниши бўлиқ, жипс бўлган гўшт ёш, соғлом буқанинг янги сўйилганидан далолат беради. Сигирнинг гўшти ва ёғи сарғимтил, кўринишидан сўлиганроқ бўлади. Ранги қорамтир бўлган гўшт бироз туриб қолганидан дарак беради.  
Manba:pressnews.uz


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 6100 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Go'sht, bozor
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Damir_95_ Qandaydir kelishmochilikda bolsa keray
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 15:25
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное