Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Дунёдаги энг қимматбаҳо iPhone сотувга чиқди

Олтин ва бриллиантлар билан безатилган iPhone бозорга 16,7 млн АҚШ доллар нархда сотувга чиқарилди. 

Вэньхуэй бао нашрининг хабар беришича, гап iPhone 5 Black Diamond сматфони ҳақида бормоқда.  
Қурилма дизайни устида исми ошкор этилмаган гонконглик бизнесмен буюртмаси асосида британиялик Стюарт Хьюз ишлади. Энди ушбу модел серия мақомига эга бўлиб, ҳарид қилишни истаганларда британиялик заргарнинг расмий сайти орқали буюртма бериш имконияти пайдо бўлди. 

Телефон корпуси 24 каратли олтин, 600 та брилиант тошлари билан безатилган. Олмали логотипни ясаш учун эса  53 та қимматбаҳо тош ишлатилган. Home (уйга) тугмасини ўрнини эса 26 каратли қора брилиант эгаллади. 

Ливерпуллик дизайнернинг айтишича, сматфонни безатиш учун у 9 ҳафта вақт сарфлаган. Ўз исмини сир сақлаган илк харидорга ушбу смартфон $15,3 миллионга тушди.

Хьюзнинг компанияси iPhoneнинг олтиндан безатилган оддийроқ шаклдаги вариантларни ҳам таклиф қилмоқда. Уларнинг нархи бир неча ўн минг доллар атрофида баҳоланмоқда.



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 3897 | Рейтинг: 1| Рейтинг: iphone
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:00
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное