Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Qo'rqmas - soundtreck (music)
. Qaqnus - Mal De music
. Titanik-soundtreck
. Yoz Ifori - Soundtreck2
. Qaxvaxona - soundtreck
. Qish Sanatasi-Soundtreck
. Sevgi Iztirobi - Silinmi Hatralar
. Soundtreck-Великолепный Век
. So'nmas Sevgi - I Love You [soundtreck]
. Kara Para Ask - Soundtreck
. Ko'sem - Soundtreck music (Turk serial)
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - In Front Of Your
. Qalbim Chechagi-soundtreck
. Taqdir O'yini-Va Bank
. Tabib-soundtreck (koreya)
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Yulduzlar Xorazmlik Muxlislarini xushnud etmoqda

Шу кунларда "Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивали доирасида кўплаб санъаткорларимиз жойларда бўлиб, ёшлар билан турли хил учрашувларда ва тадбирларда фаол иштирок этишмоқда. Шунингдек, соҳибжамол хонанда Манзура ҳам.

Хоразм вилоятида 4-майдан 7-майгача ҳар куни 5 та ҳудудда суҳбат ва турли хил учрашувларни ўтказаётган эстрадамизнинг машҳур хонандалари Шохруҳхон, Жаҳонгир Позилжонов, Умидахон, Жавлон Шодмонов, Ойбек ва Нигора каби юлдузларимиз билан мулоқотда бўлган ёшлар бағоятда хурсанд.

Мактаб, коллеж, лицей ўқувчилари билан ўтказилаётган суҳбат ва ундаги фикр-мулоҳазалар хонандаларнинг ўзларига ҳам маъқул келмоқда. Бундан ташқари, ҳар куни "Футбол шоу” ҳам фаол тарзда ташкил этиб келиняпти.  7-  май куни эса Урганч шаҳрида Гала концерт дастури бўлиб ўтади. Унда барча юлдузлар қатори Манзура ҳам ўзининг янги қўшиқлари билан иштирок этиб, мухлисларини хушнуд этади.

Манзуранинг айтишича, ўтган йилга нисбатан Хоразм анча ўзгарган. Шаҳар ва туманларда туб ўзгаришлар юз берган. Янги бинолар, янги турар-жойлар ва ҳордиқ чиқарадиган ҳашаматли масканлар бунёд этилган экан. Бу ўзгариш ва бунёдкорлик ишлари ҳали-ҳануз давом этаётгани эса кўзни қувонтиради. Бир сўз билан айтганда кўҳна шаҳар - Хива ва Урганч шаҳарлари кун сайин гуллаб яшнамоқда.

Хонанда яна бир янгиликни эксклюзив тарзда маълум қилди. Хоразм сафаридан қайтиши билан янги рақсбоп, шўх таронани яратиш ниятида. Шунингдек, унга тезкор равишда клип ҳам суратга олинар экан.

Демак, яқин кунлар ичида Манзурадан янги қўшиқ ҳамда унга ишланган видеоклипни биринчилар қаторида тақдим этамиз.



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3627 | Рейтинг: 1| Рейтинг: YULDUZ, Xorazm
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:14
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное