Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Qo'rqmas - soundtreck
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Soundtreck 2
. Ishq Jodusi - Enticing Trick
. Kuz ertagi-soundtreck
. Gulperi - Soundtreck (Turk serial)
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck2
. Tabib-soundtreck (koreya)
. Klon-soundtreck
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Ishq Jodusi-soundtreck
. Ko'sem - Safiye nin cenazi (Turk serial)
. Gulperi - Soundtreck music (Turk serial)
. Lola - NEGA [soundtreck JODUGAR]
. Qirolicha - Soundtreck (Bidam Love)
. Muhabbat tantanasi - soundtreck
Главная » Файлы » FIKR MULOXAZA

Ajralishga Sabab bo‘ladigan 7 Odat


Инсоннинг қайси одати унинг шахсий муносабатларига путур етказади? Бу одатлар билан сизни “Еlle.ru” нашри
 таништиради.

Баъзида севишганлар арзимаган нарсадан ҳам хафалашиб қолишган бир пайтда, инсон ҳаётини заҳарловчи зарарли одатлар ҳақида нима дейиш мумкин? Уларни вақтида бартараф этмасангиз, муносабатлар шунчаки аразлаш билан эмас, балки ажрашув билан якун топади.

Бу муаммо билан америкалик психолог, “Эмоционал интеллект” номли китобнинг муаллифи Дэниэл Гоулман шуғулланиб, тадқиқот ишларини олиб борди. У минглаб жуфтликлар билан шуғулланиб, уларнинг суҳбатини видеога олди, ёзувларни таҳлил қилди ва бир неча йиллар мобайнида жуфтликларнинг муносабатларини кузатди. Натижада психолог жуфтлардан бири қуйидаги одатларга эга бўлса юз фоиз ажрашиб кетишига амин бўлди. 

— доимо жуфтини танқид қилса;

— жуфтини ҳурмат қилмаса, уни доимо камситса;

— доимо ўзини ҳимоя қилса;

— жуфти билан кам мулоқотда бўлса, биргаликда режалар тузмаса, қарорлар қабул қилмаса.

Тадқиқот натижалари қайси жуфтликда юқорида санаб ўтилган белгилар кўзга ташланган бўлса, орадан 4 йил ўтгач, ажрашиб кетганлигини кўрсатди.

Агар бу маълумотлар сизни бироз ҳушёрликка чорлаган бўлса, кундалик одатларингиз, қилиқларингиз ҳақида яна бир карра ўйлаб кўринг.

1.  Уни ёмонламанг 

Дугонангиз эри билан урушиб қолгани ҳақида гапиряпти, сиз уни тинчлантириш учун ҳамма нарсага тайёрсиз, аммо ўзингизнинг муносабатларингизга путур етказадиган “агар сен эримнинг феълини билганингда эди... Сени муаммоларинг меникини олдида ҳолва...” деб гап бошлашдан ўзингизни тийинг. Бу гаплар билан дугонангизнинг муаммосини ҳал қилиб бера олмасангиз-да, эрингиз орқасидан гапирганингизни эшитмаса-да, салбий фикрлар миянгизга ўрнашиб қолиб, ўз кучини кўрсатади. 

2. Жуфтингизнинг хатосини юзига солманг
 

Жуфтингизнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатидан хато топиб, унинг юзига солаверманг. Биринчидан, эрингиз ўзини доимо айбдор ҳисоблайдиган бўлиб қолади, иккинчидан, орадан кўп вақт ўтмай, муносабатларингизда негатив ҳолатлар пайдо бўла бошлайди. Натижада, “ҳаммасига у айбдор” деган фикр миянгизга ўрнашиб қолади.

3. Муаммоларни биргаликда ҳал этинг

Жуфтликлар пайдо бўлган муаммоларга кўз юмиб, уни ҳал қилишга уринмасалар, биргаликда қарор қабул қилмасалар, келажак учун режа тузмасалар, бундай муносабат узоққа чўзилмайди. Энг идеал жуфтликлар орасида ҳам баъзан тушунмовчиликлар рўй беради, аммо улар бу муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиб, уни бартараф этиш чора-тадбирларини кўрадилар.

4. Бир хил қиёфага киринг

Жуфтингиз билан бир-бирингизни “менинг ярмим” деб атай бошлайсиз. Эрингизнинг ўй-хаёлларини, орзу-истакларини сўзсиз тушунасиз, ўз навбатида у ҳам худди шундай ҳолатни бошдан кечиради. Буни “у мени севгани учун шундай” деб изоҳлайсиз, унда кутилмаган янгиликка тайёр туринг: ҳатто бир-бирини телбаларча севадиган жуфтликлар ҳам бир-биридан фарқ қилар қилар экан. Агар жуфтлик йиллар давомида бир-бирига ўхшаб кетадиган бўлса, уларнинг муносабатлари узоққа чўзилмай, таназзулга юз тутар экан.   

5. Сўзсиз, сукунат билан жазоланг

Жуфтингиз билан орангизда жанжал чиқадиган бўлса, барча ўй-фикрларингизни, ўпка-гиналарингизни овоз чиқариб, санаш шарт эмас. Агар можаро гапирмай хафа бўлиб юриш, “Келинг, бундай қиламиз...” деган конструктив хулоса билан якунланадиган бўлса муносабатлар боши берк кўчага кириб қолади. Бундай ҳолатда сиз ўзингизни жазолаган бўласиз, жуфтингиз билан битта уйда яшаб, битта тўшакда ёнма-ён ётиб, кундан-кунга узоқлашиб борасиз.

6. Ҳамма нарсани ўз ҳолига ташлаб қўйманг 

Узоқ вақт бирга яшаш натижасида икки инсон бир-бирига нафақат руҳий, балки жисмоний жиҳатдан ҳам кўникиб қолади. Бу нозик муносабатларга путур етказмаслик, уларни янада ривожлантириш учун илк танишган вақтларингизни, биргаликда ҳаёт бошлаган кунларингизни тез-тез эслаб туринг. Ҳамма нарсани ўз ҳолига ташлаб қўйманг.  

7. Бугунги ишни эртага қолдирманг

Бир-бирингизга нисбатан бўлган талаб-истаклар муҳокамасини кейинга қолдирманг, муаммони жойида ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Ишингиз ёниб ётган бўлса-да, уйга бориб, таппа ташлаб ухлашни орзу қилаётган бўлсангиз ҳам, барча муаммоларни уйга кўтариб бормай, ишхонага ташлаб келишга ҳаракат қилинг. Уларни уйга кўтариб бораверсангиз, муаммоларнинг ҳажми ошиб, бир кун портлаш билан якунланиши мумкин.



Категория: FIKR MULOXAZA
Просмотров: 5703 | Рейтинг: 0| Рейтинг: sabab, Ajralish, odat, Ajralishga Sabab
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:51
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное